Гавайи

From Vikipediya
Гавайи
Ҳаwаии
Штат
Гавайи байрог`и Гавайи тамг`аси
Гавайи байрог`и Гавайи тамг`аси

Штат лақаби:
(Алоҳа Стате)

Мамлакат АҚСҲ байроғи АҚШ
Пойтахт Ҳонолулу
Энг йирик шаҳарлар Ҳонолулу
Ҳило
Каилуа
Майдон

   • Бутун
   • % сув

АҚШ: 43-ўринда

28,311 км²
41.24 %

Аҳоли

   • Бутун (2021)
   • Зичлик
   • Сенат ўринлари
   • Электорал овозлари

АҚШ: 42-ўринда

1,275,194
72.83 киши/км²
2
4

ЙИМ

   • ЙИМ
   • ЙИМ/киши

АҚШ: 40-ўринда

$50,322 миллион
$39,871

Иттифоққа кириш

   • Сана

50-бўлиб

21 август 1959

Вақт УТC-10 (ҲСТ) (ДСЦиз)
Қисқартма ҲИ [15]
Штат гули Ҳаwаииан ҳибисcус

(Ҳибисcус браcкенридгеи)

Штат дарахти Кукуи ор cандленут

(Алеуритес молуccана)

Гавайи - Америка Қўшма Штатларидан бири. Пойтахти - Ҳонолулу шаҳри. АҚШ иттифоғига 21-август 1959–йилда кирган, ундан олдин - Кингдом оф Ҳаwаии, Ҳаwаии Территорй.

Тинч океандаги Гавайи о.ларида. Майд. 16,7 минг км2. Аҳолиси 1172 мингдан зиёд киши (1990–йиллар ўрталари), америкаликлар, европаликлар, японлар, филиппинликлар, хитойлар ва б. Маҳаллий халқ — гавайиликлар (170 минг киши, 1992). Шаҳар аҳолиси 70%. Расмий тил — инглиз тили. Маъмурий маркази — Гонолулу ш.

Табиати ҳақида Гавайи ороларига қаранг .

Қишлоқ хўжалиги— иқгисодиётининг асосини ташкил этади. 1 млн. га ерга экин экилади. Энг яхши ерлар экспорт экинлари — ананас, шакарқамиш, кофе, сизал, банан билан банд. Истеъмол учун асосан шоли экилади. Гулчилик ривожланган. Чорвачилик иккинчи даражали аҳамиятга эга. Қанд-шакар ва мева-консерва саноати корхоналари бор.

Тинч океандан ўттан ҳаво ва денгиз йўлларининг муҳим тугуни. АҚСҲ ва Канадани Шарқий Осиё мамлакатлари, Филиппин, Австралия ва Янги Зеландия билан боғлайди. Ички юк ташишда денгиз ва автомобил транспорта аҳамияти катта. Йирик денгиз порти — Гонолулу. Туризм ривожланган. Г.ни 1778–йилда Ж. Кук кашф қилган. Испания-Америка уруши даври (1898)да АҚСҲ тасарруфига ўтган. 1908–йилдан АҚШнинг Тинч океандаги ҳарбий денгиз базаси, 1959–йилдан АҚШнинг 50-штати.