Шамсия

From Vikipediya

Шамсия (арабча қуёш йили)— Қуёшнинг Ер атрофида йиллик кўринма айланиш даври — тропик йил. Ушбу йил Қуёш календарини тузишда асос қилиб олинади ва улар шамсий (ёки қуёш) календари дейилади (қаранг Календар).

ШАМСИЯ. Халватия ва байрамия тариқатларидаги шохобча номи. Сирожиддин (ёки Зоҳириддин) У м а р ибн Акмалуддин Лаҳжий Хилватий (ваф. 1397 й.) асос

солган ва сунний тариқатлар сирасига киритиладиган тариқат. Шимоли-гъарбий Эронда ташкил топган халватия кейинчалик тоърт асосий шохобчага боълинган ва кейин улардан юзага келган шоъъбалар ташкил топган. Улар равшания, жамолия, аҳмадия ва шамсия. Шамсиянинг асосчиси Шамсиддин Аҳмад Сивосий (ваф. 1597 й.) Сивос ҳудудида фаолият коърсатган. Бу шоъъба Абдулаҳад Нурий Сивосий (ваф. 1650 й.) томонидан Истанбулда кенг тарқалгани учун у ерда сивосия деб ҳам аталган. Яна бир «шамсия» шохобчаси эса онадоълилик машҳур тасаввуф намоёндаси Ҳожи Байрам Валий (ваф. 1430 й.) томонидан асос солинган байрамия тариқатига тегишли. Байрамия тариқати асосан уч шохобчага боълинган: шамсия-байрамия, маломияйи-байрамия ва жалватия. Уларнинг биринчиси Ҳожи Байрамнинг энг илгъор муриди, Султон Фотиҳ Муҳаммадхоннинг устози Оқшамсиддин давом эттирган тармоқ. Байрамиянинг анъаналари асосан шамсия ва унинг тармогъи боълган ҳимматия тармогъида давом этган. Бу тариқат шиа ва ботинийликдан таъсирланмаган. Бу тармоқдан таннурия. ҳимматия ва исавия шохобчалари тарқалган. Бу тармоқда жаҳрий зикр қилинади. Ҳожи Байрамдан асар қолмагани ва бу тариқатнинг аксар назарий асослари Оқ Шамсиддин томонидан ёзилгани ҳам қайд қилинади. Адабиётлар [1][2] [3] [4] [5] [6] [7] [8]

Манбалар[edit | edit source]

  1. Ҳаким Термизий. Наводир ал-усул. - Байрут, 2010; Хдким Термизий.
  2. Хатм ал-авлиё. - Байрут, 1965
  3. Калободий, Абу Бакр. ат-Таарруф ли-мазҳаб аҳл ат-тасаввуф. - Қоҳира, 1994;
  4. Абу Наср Саррож Тусий. ал Лума*. - Қоҳира, 1960;
  5. Ҳужвирий. Кашф ал-маҳжуб. - Миср, 1974. Т.Н .;
  6. Шиҳобуддин Суҳравардий. Авориф ал-маориф. - Байрут, 1992; Лисониддин
  7. Хатиб. Равзат ат-таъриф би-л-ҳубб аш-шариф. - Қоҳира, 1966; Муҳаммад
  8. Анвар Бадахшоний. Акидатут-Таҳовия шарҳинингталхиси.-Тошкент, 2014.