Синдикат

From Vikipediya

Синдикат — бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи бир неча корхоналарнинг бирлашмаси. Бунда ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик бирлашма иштирокчиларининг ўзида сақланиб қолгани ҳолда, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот махсус ташкил этилган ягона сотиш ташкилоти орқали амалга оширилади.

Синдикат (лот. синдиcатус — ишончли, вакил) — 1) бир турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар бирлашмаси. Маҳсулотни ягона савдо тармоғи орқали биргалашиб сотишни ташкил этиш мақсадларида тузилади. С. таъсис этган умумий савдо ширкати С.нинг ҳар бир аъзоси билан савдосотиқ тўғрисида шартнома тузади. Банклар ҳам С. ташкил этишлари мумкин. Банк Си аъзолари гуруҳнинг ҳар қандай аъзоси чиқарган қимматли қоғозларни сотиб олади; 2) инвестиция дилерлари гуруҳи; инвесторлар ўртасида тарқатиш учун қимматли қоғозларнинг навбатдаги ёки янги эмиссиясини сотиб олишга розилик билдирганларидан кейин С. тузилган ҳисобланади.

Яна қаранг[edit | edit source]