+++ to secure your transactions use the Bitcoin Mixer Service +++

 

Jump to content

Ханти-Мансилар мухтор округи

From Vikipediya

Ханти-мансилар мухтор округи (1940-йилгача ОстякВогуллар миллий округи) — Россия Федерацияси Тюмен вилоятидаги мухтор округ. 1930-йил 10декабрда ташкил этилган. Майдони 523,1 минг км². Аҳолиси 1433,1 минг киши (2002), хантилар, мансилар, руслар, украинлар, татарлар ва бошқа яшайди. Шаҳар аҳолиси 90,9%. Маркази — ХантиМансийск ш. Асосий шаҳарлари — Сургут, Нижневартовск, Нефтеюганск. Таркибига 9 туман, 16 шаҳар, 24 шаҳарча киради. Х.Ханти-Мансилар мухтор округио. Ғарбий Сибир пасттекислигининг марказий қисмида, Об ва Иртиш дарёларининг қуйи оқимида жойлашган. Ер юзаси — текислик. Чекка гарбий кисми Шимолий ва Қутб ёни Урал тоғларининг шарқий ён бағирларидан иборат. Нефт ва газнинг йирик конлари мавжуд. Иқлими континентал. Январнинг ўртача температураси —18°дан —23° гача, июлники 16°—19°. Йилига 400– 500 мм ёғин тушади. Вегетация даври 120—130 кун. Шимолида кўп йиллик музлоқ ерлар бор. Асосий дарёси Об ва унинг ирмоқлари (Иртиш, Шимолий Сосва, Вах, Пим, Лямин, Назим, Казим). Кўл кўп (1500 дан зиёд), улар аксари бир-бири билан туташган. Ботқоқликлар катта майдонларни эгаллайди. Тупроқлари торфботқоқ, подзол ва аллювиал тупроқлар. Ҳудудининг 30% ўрмон. Кррақарағай, қарағай, кедр, қайин ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан олмахон, собол, колонок, тулки, оқ қуён, сувсар, оқ сувсар ва бошқа бор. Қушларнинг 200 га яқин тури, шу жумладан, булдуруқ, карқур, оқ каклик мавжуд. Дарё ва кўлларида балиқ (лосос, оқ балиқ, осётр ва бошқа турлари) кўп.

Округда "Кичик Сосва", "Юган" қўриқхоналари, "Нумто", "Сибир Уваллари" табиий боғлари, "Конда кўллари", "Юқори конда" давлат табиат буюртма ҳудуди бор.

Нефт (Самотлор, Мамонтов, Фёдоров ва бошқалар) ва газ (Игрим, Пунгим ва бошқалар) қазиб олинадиган йирик рн. Нефт ва газни қайта ишлаш, машинасозлик ва металлсозлик, ўрмон ва ёғочсозлик, озиқ-овқат (шу жумладан, балиқ) саноатлари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Йирик корхоналари: "Сургутнефтегаз" (Сургут ш.), "Юганскнефтегаз" (Нефтеюганск ш.), "Лукойл— Когалимнефтегаз" (Когалим ш.), "Лангепаснефтегаз" (Лангепас ш.), "Кондпетролеум" (Нянган ш.). Сургут ва Нижневартовск ёнида иссиклик электр стялари ишлаб турибди.

Қишлоқ хўжалигида чорвачилик, шу жумладан, буғучилик, сут чорвачилиги ва даррандачилик, мўйначилик ривожланган. Сабзавот, картошка ва бошқа экилади. Об, Иртиш, Конда, Шимолий Сосва, Вах дарёларида кема қатнайди. Транспорт йўлилар уз. 2454 км. Қаттиқ қопламали автомобил йўллари узунлиги 16970 км. 5 дарё порти (шу жумладан, энг йириклари Сургут ва ХантиМансийск) мавжуд. Округда 14 аэропорт (шу жумладан, ХантиМансийск ва Сургутда халкаро аэропорт лар) фаолият кўрсатади. Округ ҳудудидан Нижневартовск—АнжерСудженск—Сургут—Полоцк; Нижневартовск—Самара, УстБалик—Омск нефтгаз қувурлари; Уренгой—Помари—Ужгород, Уренгой—Челябинск газ қувурлари ўтказилган.

Тиббиёт, педагогика институтлари, Тюмен қишлоқ хўжалиги академияси бўлими бор. Бир қанча археология ёдгорликлари, шу жумладан, Барс тоғи (Сургут ёнида) мавжуд. Санаторийкурорт ва дам олиш муассасалари фаолият кўрсатади. Вареган, Ларяк, Угут қишлоқларида этнография музейлари, ХантиМансийск ш. яқинида очиқ осмон остидаги "ТорумМаа" музейи жойлашган.